Каталониянинг «Барселона» клуби кетма-кет учинчи бор Испания кубогини қўлга киритди.
Мадриддаги «Висенте Кальдерон» стадионида кечган финалда Луис Энрике шогирдлари «Алавес» устидан 3:1 ҳисобида муваффақият қозонди.
Мазкур беллашув Луис Энрикенинг «Барселона» бош мураббийлигидаги сўнгги ўйини бўлди. Шунингдек, «Висенте Кальдерон» стадиони ҳам тарихдаги сўнгги расмий учрашувга мезбонлик қилди. Келаси мавсумдан бошлаб «Атлетико» уй учрашувларини янги қурилган стадионда ўтказади.
Маълумот учун, ўтган йилги кубок финали ҳам худди шу аренада ўтиб, «Барселона» қўшимча дақиқаларда киритилган икки гол эвазига «Севилья»ни мағлуб этганди. Ундан олдинги финалда эса Бильбаонинг «Атлетик» клуби таслим қилинган — 3:1.
«Барселона» Испания кубогида энг кўп марта зафар қучган клуб ҳисобланади — 29 та соврин. Бильбаонинг «Атлетик» клуби финалда 23 бор зафар қучган бўлса, Мадриднинг «Реал» клубида кубоклар сони 19 тани ташкил қилади.
Испания кубоги Финал 27 май, шанба
Изоҳ (0)