АҚШ Шимолий Кореяни тутиб туриш мақсадида Тинч океанининг ғарбий қисмига «Нимиц» авиаташувчиси бошчилигидаги учинчи ҳужумкор гуруҳни йўллади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, дунёдаги энг йирик жанговар кемалардан бири бўлган «Нимиц» Тинч океанига муқаддам жойлаштирилган «Карл Винсон» ва «Роналд Рейган» авиаташувчилари сафига қўшилади.
Таъкидланишича, АҚШ томонидан битта минтақага уч авиаташувчининг юборилиши камдан-кам учрайдиган ҳодисадир.