Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШнинг Дирборн шаҳрида яшовчи Муҳаммад Баззий ҳалол маҳсулот кўринишида чўчқа гўштидан тайёрланган пицца билан савдо қилганликда айблаб Little Caesars ресторанлар тармоғини судга берди. Бу ҳақда Detroit Free Press хабар берди.

Фото: Detroit Free Press

Фото: Detroit Free Press

Муҳаммад Баззий компанияни шартномани бузиш, лоқайдлик туфайли маълумотларни чалкаштириш, ноқонуний бойиш ва фирибгарликда айблади. У Little Caesars’дан товон тариқасида 100 миллион доллар талаб қилди.

Даъво аризасига кўра, 20 март куни Баззий ва унинг турмуш ўртоғи ресторанда «ҳалол пицца»ни тановул қилаётганда унинг чўчқа гўштидан тайёрланганини пайқайди. Улар полицияга арз қилди, бироқ 24 март куни бу воқеа яна такрорланди.

Little Caesars вакили Жилл Проктор компания илгари сурилган айбловларни асоссиз деб ҳисоблашини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар