Хитойда 26 май тонгида Ички Мўғулистон автоном тумани Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши қўмитаси раҳбарининг собиқ ўринбосари Чжао Липинга нисбатан ўлим ҳукми ижро этилди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Мансабдорга нисбатан ҳукм февраль охирида Шанси провинцияси халқ суди томонидан апелляцияга жавобан чиқарилган эди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Чжао Липиннинг 2 миллион юанлик (291 минг доллардан ортиқ) мол-мулки мусодара этилиб, барча ҳукумат ваколатларидан маҳрум этилган, шунингдек, ўлим жазосига ҳукм этилган эди.
Аввалроқ суд мансабдорга нисбатан эълон қилинган айбловлар бўйича далилларни асосли деб топди. Унга нисбатан 2015 йилнинг мартида қасддан одам ўлдириш айби қўйилган. Бундан ташқари, Чжао Липин 23,6 миллион юан (3,4 миллион доллар) миқдорда пора олишда айбдор деб топилган.
Изоҳ (0)