24–25 май кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон–Тожикистон муносабатлари шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Парвиз Содиқий бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.
Маслаҳатлашувлар давомида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси инвентаризациядан ўтказилди, томонлар кўриб чиқаётган ҳужжатларнинг лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар чоғида халқаро шартномаларни тузиш ва уларнинг бажарилиши борасида Ўзбекистон ва Тожикистон қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар тўғрисида ҳам маълумот алмашилди.
Изоҳ (0)