Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси структурасида Тадбиркорлик фаолияти асосларига ўргатиш бўйича республика маркази ташкил этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 18 апрелдаги қарорида кўзда тутилган, деб хабар беради «Газета.uz».
Марказ хусусийлаштирилган корхоналар негизида лойиҳалар амалга ошираётган тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил этади. Уларга бизнес юритиш, бизнес-режалар ишлаб чиқиш, тадбиркорлик фаолияти, менежмент, молиявий бошқарув соҳасидаги қонунчилик асослари ва бошқа муҳим йўналишлар ўргатилади.
Тадбиркорлар марказдан кадрлар тўплаш ва уларнинг малакасини оширишда кўмак олади.
Янги марказ қуйидаги манзилда жойлашади: Тошкент, Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй.
Изоҳ (0)