Терговчилар Санкт-Петербург метрополитенидаги теракт бўйича гумондорлар — қирғизистонлик Аброр ва Акрам Азимовларни террорчилик ва қурол-яроғ сақлашда айбдор деб топди. Бу ҳақда уларнинг адвокати Дмитрий Динзе баёнот берди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Менинг ҳимоям остидагиларга 205 (террор) ва 222 (қурол-яроғ сақлаш) моддалари бўйича айблов қўйилди», — маълум қилди у.
3 апрель куни Санкт-Петербург метрополитени вагонида рўй берган портлаш оқибатида 16 киши, шу жумладан, терактни амалга оширгани гумон қилинаётган шахс ҳам ҳалок бўлди. 50 киши жароҳат олди.
Терговчиларнинг фикрича, бомбани қирғизистонлик худкуш Акбаржон Жалилов портлатган. Бундан ташқари, уни тайёрлашда гумон қилинаётган 26 ёшли Аброр Азимов Москва вилоятининг Одинцово туманида қўлга олинди. 19 апрелда унинг акаси — Акрам Азимов қўлга олинди.
Изоҳ (0)