Классик автомобиллар билан ишлашга ихтисослашган ClassicCаrs портали АҚШнинг энг оммабоп коллекция машиналарини эълон қилди, деб ёзади «Мотор».
Рейтинг ташкилот сайтидан бутун 2016 йил давомидаги (барча штатлардан) қидирув сўровларидан келиб чиқиб тузилди.
Порталдан классик Ford Mustang’нинг турли йилларда чиқарилган моделлари энг кўп қидирилганлиги аниқланди. Иккинчи ўриндан Chevrolet Impala, учинчи ўриндан эса Camaro жой олди.
Улардан кейинг ўринларни Chevrolet Corvette, Dodge Charger ва Ford Thunderbird автомобиллари эгаллади.
Сайт орқали қидирувлар бўйича биринчиликни эгаллаган ягона америкача бўлмаган бренд Mercedes-Benz бўлди. Коннектикутда 250SЕ модели энг кўп қидирилган.
2016 йил давомида сайтда Mustang’лар қидируви бўйича 3 736 942 та мурожаат қайд этилган. Америкада ишлаб чиқарилмаган машиналар орасида Volkswagen минивэнлари энг оммабоп эканлиги аниқланди.
Изоҳ (0)