АҚШ зарур деб ҳисоблаган тақдирда Эрон, Сурия ва КХДРга қарши янги санкциялар қўллашга тайёр. Бу ҳақда молия вазири Стивен Мнучин АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси даромадлар ва харажатлар бўйича қўмитасида чиқиш қила туриб маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, Молия вазирлиги янги чекловчи чоралар тайёрлаш юзасидан иш олиб бормоқда.
«Америкаликларни ҳимоя қилиш мақсадида Эрон, Сурия ва КХДРга қўшимча санкцияларни жорий этиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз», — деди Мнучин.
Изоҳ (0)