Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Германия ҳукумати 2016 йилда маҳаллий расмийларга қочоқлар билан боғлиқ харажатлар учун 9,3 миллиард евро ажратди. Бу ҳақда 24 май, чоршанба куни ҳукумат муҳокамасига киритиладиган ҳисоботга таяниб, Rheinische Post маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net». 

Фото: EPA

Фото: EPA

Бу маблағдан 5,5 миллиарди қочоқ мақомини бериш тўғрисидаги талабномалари кўриб чиқиш жараёнида бўлган муҳожирларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.

Яна 2 миллиард евро интеграция бўйича тадбирлар, 400 миллион евро ётоқхоналарни қуриш ва жиҳозлаш, 350 миллион евро вояга етмаган ва Германия ҳудудига ота-оналарисиз келган муҳожирларга ёрдам кўрсатишга берилди. 

Шунингдек, Германия ҳукумати кишиларнинг ўз мамлакатларидан қочиш сабабларига барҳам бериш ёки ҳеч бўлмаганда, қисқартиришга имкон яратадиган тадбирларга 11 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар