Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Манчестердаги 22 киши ҳалок бўлган ҳужумни аренага ўзи билан портловчи қурилмани олиб ўтган террорчи-худкуш амалга оширди. Бу ҳақда полиция манбаларига таяниб, Reuters маълум қилди дея хабар беради «ТАСС».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Биз юз берган ҳодисани теракт сифатида кўриб чиқмоқдамиз. Гарчи уни якка шахс амалга оширган деб ҳисобласак ҳам, биринчи галдаги вазифа унинг шериклари бўлган ёки йўқлигини аниқлашдан иборат», — деди Катта Манчестер полицияси бош констебли Иэн Хопкинс.

У ҳужум уюштирган шахс воқеа жойида ҳалок бўлганини тасдиқлади. Полицияга кўра, «эркак ўзи билан портловчи қурилма олиб ўтган ва уни ҳаракатга келтирган».

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мазкур теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олгани маълум қилинганди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар