Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида полиция шубҳали предметни назоратли портлатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ушбу шубҳали буюмнинг нима бўлгани ва нега портлатилгани ҳозирча номаълум. У ҳақдаги маълумот Катта Манчестернинг Twitter’даги саҳифаси орқали берилди.
Бундан ташқари, суриштирув доирасида яна икки киши ҳибсга олингани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Manchester Arena стадионида 22 май, душанба куни Ариана Гранденинг концерти вақтида портлаш содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, стадиондаги портлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 59 киши жароҳатланган. Ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)