ИШИД террорчи гуруҳи Ироқ армияси ва халқ кўнгиллилари сиқуви остида Мосул шаҳри марказида жойлашган штаб-квартирасини 170 километр жануброқдаги ал-Ҳавижа шаҳрига кўчирди. Бу ҳақда, Киркук вилоятидаги манбаларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Киркук шарқидаги ал-Ҳавижа шаҳри 2014 йилдан буён ИШИД қўлидадир. У вилоят маркази — Киркук шаҳридан 55 километр ғарброқда жойлашган.
Айтилишича, гуруҳнинг барча етакчилари шу шаҳарга ўрнашиб олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)