Тармоқда янги iPhone’ларнинг суратлари намойиш этилди. Slashleaks сайтига жойлаштирилган суратларда iPhone 7s, 7s Plus ва iPhone 8’ларни кўриш мумкин.
Таъкидланишича, суратлар iPhone’лар учун корпус ишлаб чиқарадиган Хитойдаги заводдан олинган. Суратдаги макетлар ишлаб чиқаришда роботлаштирилган дастгоҳлар орқали нусха кўчиришда фойдаланилиши тахмин қилинмоқда.
Суратларга кўра, iPhone 7s ва 7s Plus’нинг корпус ҳамда экрани Apple компаниясининг еттинчи авлод қурилмаси модели кўринишида бўлади. Ўз навбатида iPhone 8’нинг ўлчами смартфоннинг оддий версиясидан бироз каттароқ, бироқ унга 5,8 дюймли ҳошиясиз OLED-экран ўрнатилади.
Аввалроқ, бу каби суратларни BGR портали ҳам эълон қилганди.
Янги iPhone 2017 йилнинг кузида, Apple’нинг йиллик тақдимотида тақдим этилади. Сўнгги маълумотларга кўра, компания бир вақтнинг ўзида учта қурилмани чиқаради, шулардан иккитаси iPhone’нинг ҳозирги моделларини такомиллашган версияси бўлади.
Изоҳ (0)