Италия А сериясининг 37-турига келиб Туриннинг «Ювентус» клуби мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Ўз майдонида «Кротоне» футбол клубини қабул қилган «Ювентус» йирик ҳисобда зафар қучди. 38-тур қандай якун топса ҳам, «Рома» ва «Наполи» клублари туринликларга ета олмайди.
Мазкур турдан кейин «Ювентус», «Рома» ҳамда «Наполи»нинг Чемпионлар лигасида тўп суриши, «Лацио», «Аталанта» ва «Милан»нинг Европа лигасида ўйнаши аниқ бўлди.
Сўнгги тур кучли тўртлик эгаси ва вице-чемпион номига ойдинлик киритади. Шунингдек, «Эмполи» ёки «Кротоне» клубларидан қай бирининг қуйи лигага равона бўлиши аниқ бўлади.
Италия А серияси 37-тур ўйинлари 20 май, шанба
«Кьево» — «Рома» 3:5
Голлар: Лукас Кастро, 15 (1:0). Стефан Эл-Шаарави, 28 (1:1). Роберто Инглезе, 37 (2:1). Муҳаммад Салоҳ, 43 (2:2). Стефан Эл-Шаарави, 58 (2:3). Муҳаммад Салоҳ, 77 (2:4). Эдин Жеко, 83 (2:5). Роберто Инглезе, 86 (3:5).«Наполи» — «Фиорентина» 4:1
Голлар: Калиду Кулибали, 8 (1:0). Лоренцо Инсинье, 36 (2:0). Дрис Мертенс, 57 (3:0). Йосип Иличич, 60 (3:1). Дрис Мертенс, 64 (4:1).21 май, якшанба
Изоҳ (0)