Номаълум шахслар Бағдоддан шимолроқдаги ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлик марказига ҳужум уюштирди. Бунинг оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди, деб хабар беради «РИА Новости».
Воқеа 22 май куни эрталабки соатларда рўй берди. Базага ҳужумни олти киши уюштирди, беш худкуш ўзини портлатиб юборди. Айни пайтда вазият назорат остида.
Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)