7,9 миллиард фунт стерлинг қийматдаги активларни бошқараётган Англия черкови ўз хўжалик-молия фаолияти ҳисоботида 2016 йили инвестицияларидан 17,1 фоиз даромад кўрганини билдирди. The Guardian’га кўра, бу кўрсаткичга кўплаб машҳур инвестицион жамғармалар ҳасад қилса арзийди. Ўтган йил якунларига кўра черков Буюк Британиянинг энг муваффақиятли инвестори бўлди.
Буюк Британия бўйича инвестициялардан кўрилган ўртача даромад кўрсаткичи 8,8 фоизни ташкил қилди. Нил Вудфорд бошқарувидаги Woodford Equity Income жамғармасида бу кўрсаткич 3,2 фоизга тенг бўлди. Охирги ўн йил давомида черков шунингдек Йель жамғармасидан бироз ўзиб кетди — у Financial Times рейтингида ушбу сектордаги энг омадли жамғарма деб баҳоланади.
Англия черкови вакиллари ўз муваффақиятини Brexit’дан сўнг фунт стерлинг курсининг тушиши билан тушунтирмоқда. Ташкилот курсдаги тафовут туфайли даромадининг ярмини топди.
Изоҳ (0)