Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг навбатдан ташқари сессиясида партия раиси этиб қайта сайланди. Бу ҳақда, CNN Turk телеканалига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Унинг номзодини 1414 делегат қўллаб-қувватлади.
Конституцион ўзгаришлар юзасидан ўтказилган референдумдан сўнг Эрдўғон партияга қайтишга қарор қилди. Унга қадар Туркия президенти сиёсий партия аъзоси бўлиши мумкин эмас эди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу сессиясига кетаётган измирлик делегатлар автобуси Пўлатли шаҳрида ҳалокатга учраган эди.
Изоҳ (0)