Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ас-Сауднинг таклифига биноан 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Давлат раҳбарининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиш режалаштирилган.
Саудия Подшоҳи ва Валиаҳди билан музокараларда икки давлат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Илгарироқ Шавкат Мирзиёев Туркманистондан Саудия Арабистонига йўл олгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)