Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов фаолиятининг кейинги қисмини бошқа клубда ўтказиши деярли аниқ. У тўп сурадиган Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби мамлакат чемпиони «Лаҳвия» билан бирлаштириб юборилаётгани маълум қилинганди.
«Championat.asia» нашри Сардор Рашидовга «Қатар СК» клуби қизиқиб қолгани борасида маълумот берганди. Аммо футболчининг ўзи сайт ходими билан суҳбатда бу хабар ҳақиқатга яқин эмаслигини айтиб ўтган.
Футболчининг таъкидлашича, Сардор Рашидовни ўз сафига қўшиб олиш учун Қатарнинг «Ал-Гарафа» клуби бел боғлаган. Совчилар орасида Амирликларнинг тўрт клуби — «Ал-Айн», «Ал-Аҳли», «Ал-Васл» ва «Ал-Виҳдат» ҳам бор.
Шунингдек, Италия А серияси вакили «Кьево» Сардор Рашидовни сўраб, «Ал-Жаиш»на мурожаат қилган. Бироқ Қатар клуби сўраган пул италияликларни қаноатлантирмаган. Оқибатда Рашидов кучли бешлик чемпионатига йўл олиш имкониятини бой берган.
Изоҳ (0)