ИШИД гуруҳи террорчилари Суриянинг Дайр аз-Завр вилоятида жойлашган шарқидаги Жизра-Бушамс қишлоғи аҳолисини ёппасига қирғин қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, террорчилар гуруҳи март ойида «Сурия демократик кучлари»га мансуб араб-курд отрядлари томонидан озод қилинган ушбу қишлоққа бостириб кириб, камида 19 кишини ўлдирган. Қурбонларнинг икки нафари аёллар ва икки нафари болалар бўлгани маълум.
Жангарилар «Сурия демократик кучлари» кўнгиллиларини асир қилиб олиб кетди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)