Бағдод пойтахти Ироқ яқинида ҳамда мамлакат жанубида амалга оширилган икки теракт қурбонлари сони 35 кишига етди, 50 ка яқин одам ярадор ҳисобланмоқда. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгарироқ 13 қурбон ҳақида хабар қилинган эди.
Терактлар 19 май куни Бағдод ва Басрада рўй берди. Биринчи портлашнинг қурбонлари, дастлабки маълумотларга қараганда, 11 киши эди. Иккинчисининг оқибатида етти киши ҳалок бўлгани билдирилган эди.
Икки ҳолатда ҳам миналаштирилган автомобиль бошқараётган худкушлар ушбу терактларни уюштирди.
Изоҳ (0)