Нью-Йорк марказидаги Таймс-сквер майдонида пиёдаларни уриб кетган шахсга нисбатан қотиллик ва одамлар ҳаётига қасд қилиш айби эълон қилинди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ одам жабрланган эди. Бу ҳақда 19 май, жума куни CNN телекомпанияси хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Шаҳар полиция департаменти маълумотига кўра, Нью-Йоркнинг Бронкс туманида истиқомат қилган 26 ёшли Ричард Рохас ҳодисадан аввал наркотиклар қабул қилган. Бу маълумотларни экспертиза тасдиқлади. Рохас кўрсатма бериш чоғида уни ушбу жиноятни содир этишга Худо мажбурлаганлигини маълум қилган. Қўлга олиш чоғида у полициячилардан уни отиб ташлашларини сўраган.
Охирги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 22 киши жабрланган, 18 ёшли аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)