Эртага — 20 май куни WSB доирасида чорак финалнинг жавоб жанглари бўлиб ўтади. Бунда Uzbek Tigers жамоаси Кубада Cuba Domadores’га қарши кураш олиб боради.
Томонларнинг Самарқанд шаҳрида ўтган биринчи тўқнашувида ўзбекистонлик боксчилар 3:2 ҳисобида зафар қучганди. Борди-ю, Кубада мезбонлар шу ҳисобда устун келса, унда ғолиб «пенальтилар серияси»да аниқланади. Бунда ҳар икки томоннинг супер-оғир вазндаги боксчилари рингга чиқади.
«Оламспорт» нашри маълумотига кўра, Ўзбекистон делегацияси сафида Мирзобек Ҳасанов ҳам Кубага йўл олган. У ҳисоб кубаликлар фойдасига 3:2 бўлганидагина жамоасини навбатдаги босқичга олиб чиқиш учун рингга чиқиб келади.
Cuba Domadores — Uzbek Tigers
-52 кг: Вейтиа Уосбану — Жасур Латипов-60 кг: Астрада Алварес — Элнур Абдураимов-69 кг: Рониел Иглесиас — Шахрам Ғиёсов-81 кг: Жулио Ла Круз — Бектемир Мелиқўзиев+91 кг: Гомес Лардует — Баҳодир ЖалоловСупер-оғир вазнЯндри Тоирак — Мирзобек Ҳасанов
Изоҳ (0)