Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари амалга оширган авиазарбалар оқибатида Яманнинг Таиз вилоятида 23 тинч аҳоли вакили қурбон бўлди. Бу ҳақда, SABA агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, зарба Мавза туманига берилган. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар бор.
2014 йил августидан буён Яманда ҳукумат қўшинларининг исёнчи хусийлар билан тўқнашувлари давом этмоқда. Саудия Арабистони бошчилигидаги Форс кўрфази араб давлатлари ҳарбий коалицияси ҳукумат қўшинларига фаол ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)