Хитойнинг Вэйфань шаҳрида (Шандунь провинцияси) қурилган уникал томоша чархпалаги конструкциясида кегайлар — махсус тутиб турувчи симлар мавжуд эмас. Аттракцион Байланг дарёсидан ўтувчи кўприк устида қурилди, деб хабар беради Daily Mail.
Чархпалакнинг баландлиги 145 метрни ташкил қилди, уни яратишга 4,6 минг тонна пўлат ишлатилди. Унда 38 кабина бўлиб, ҳар бири телевизор ва симсиз интернет билан таъминланган. Ҳар бир кабинага ўн нафар одам сиғади.
Чархпалак июнь ойининг бошида ишга туширилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)