Мухолифатчи Алексей Навальний 18 май, пайшанба куни миллиардер Алишер Усмонов видеомурожаатининг ҳар бир банди бўйича жавоб қайтаришга ваъда берди. Видеомурожаат Усмонов томонидан Коррупцияга қарши кураш фондининг раҳбари ва унинг тарафдорларига қаратилган, деб ёзади «РИА Новости».
Навальний YouTube’даги каналида Усмоновнинг видеомурожаатини тўлиқ жойлаштирди ва унга бир дақиқалик аннотацияни илова қилди. Унда бизнесменга нисбатан айбловларини тасдиқлаб, «ўз жавобини кутишга» чақирди.
«Албатта, Бурхоновичга ҳар бир банд бўйича жавоб қайтараман. Каналимиз аудиторияси жавобимни кўриб, Усмоновнинг мурожаатини кўра олмаслиги юзасидан саволлар юзага келмаслиги учун унинг видеосини каналимизга тўлиқ юклайман», — деб ёзди Навальний.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ миллиардер Алишер Усмонов «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида мухолифатчи Алексей Навальнийга қаратилган 12 дақиқали видемурожаатни жойлаштирди.
Изоҳ (0)