Америкалик ҳарбий хизматчи, WikiLeaks ташкилотига махфий маълумотларни тақдим этгани учун судланган Брэдли Мэннинг қамоқдан озод қилинди. Бу ҳақда, АҚШ армиясининг расмий вакилига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Мэннинг Канзас штатидаги Форт-Ливенуорт ҳарбий қамоқхонасини яқиндагина тарк этди.
Ҳарбий разведка таҳлилчиси Мэннинг 2010 йили АҚШнинг Кувайтдаги ҳарбий базасида ҳибсга олинган эди. У WikiLeaks’га 700 мингдан ортиқ ҳарбий ва дипломатик ҳужжатларни тақдим этганликда айбланган эди. Шунингдек, WikiLeaks вакиллари қўлига АҚШнинг Ироқдаги операциясига оид видеоматериаллар ҳам тушган эди.
Изоҳ (0)