Сурия қўшинлари ва кўнгиллилар отрядлари ИШИД жангариларининг Дайр аз-Завр шаҳрига уюштирган ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Жангарилар ҳукумат қўшинларига ҳарбий аэродром яқинида, шунингдек, ал-Макобир ва Хай-Муваззафин кварталлари яқинида зарба бермоқчи бўлди. Террорчилар марраларни ёриб ўтиш учун миналаштирилган зирҳли машинадан фойдаланмоқчи бўлди, аммо у қўшинлар томонидан вақтида йўқ қилинди.
Отишма чоғида 28 террорчи ўлдирилди, 30 дан ортиғи жароҳатланди.
Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари ер усти қўшинларига кўмакка етиб келиб, ас-Садра шаҳри, ал-Маъмил саноат зонаси ва ал-Жафра қишлоғида жангариларга авиазарбалар берди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)