Оператор Аммар Алваели GoPro камераси туфайли бир ўлимдан қолди. ИШИД снайперининг ўқи мухбирнинг кўксига мустаҳкамлаб қўйилган камерага тегиб, уни тешиб ўта олмади, деб хабар беради TJournal.
Мосулда бўлиб ўтган воқеани The Sun нашри мухбири Оуэн Холдауэй тасвирга туширди. У ўқ камерага текканини қайд қилди.
«Бошида мен нима бўлганини тушунмадим. Мен ерга йиқилиб, ўгирила олмадим, шу боис Аммарга нима бўлганини кўра олмадим. Охир-оқибат бошимни кўтардим ва ўқ менинг эски GoPro камерамга текканини кўрдим. Мен камерани унга бир неча кун олдин совға қилган эдим», — ҳикоя қилди Холдауэй.
Видео кадрларидан маълум бўлишича, камера шишаси синиб, операторнинг юзини кесган, аммо унга жиддий жароҳат етмаган. Шунга қарамай, Алваели шифохонага олиб борилган ва унга осма укол қилинган.
«Бир неча сантиметрлар бўлмаса, снайпернинг бу ўқи ўлимга олиб келиши мумкин эди», — деб изоҳ берди воқеага журналист.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)