БМТ Хавфсизлик хизмати 17 май, чоршанба куни норасмий ёпиқ мажлисда ҳукуматга қарши оммавий чиқишлар тартибсизликлар билан бирга кечаётган Венесуэладаги вазиятни муҳокама қилади. Бутунжаҳон ташкилотига учрашув ўтказиш ҳақида АҚШ мурожаат қилган, деб ёзади «ТАСС».
Учрашув Сомали ва Эритрея бўйича маслаҳатлардан сўнг куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтиши маълум қилинмоқда.
Венесуэладаги иқтисодий инқироз мамлакатнинг асосий экспорт маҳсулоти нефть нархлари тушиб кетгандан сўнг кескин кучайди. Мамлакатда апрелдан буён кенг кўламли норозилик намойишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)