БМТ бош котиби Антониу Гутерриш июнь ойида Марказий Осиёга ташриф буюради. Бу ҳақда БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Ашхобод шаҳридаги Минтақавий маркази раҳбари ва БМТ бош котибининг махсус вакили Петко Драганов маълум қилди, деб ёзади UzDaily.
«Июннинг биринчи ярмида яқинда сайланган янги бош котиб Антониу Гутерриш Марказий Осиёга ҳам ташриф буюради», — деди Драганов.
«Бу БМТ раҳбарияти томонидан минтақага қаратилаётган катта эътибор ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишда ёрдам беришга шайлик ҳақида гувоҳлик беради», — деди у.
Изоҳ (0)