Виржиния штатининг Роанок округи полицияси аҳоли пунктларидан бирида ғаройиб ҳодиса юз берганлиги ҳақида ҳикоя қилди. Тун ўртасида айиқ боласи тўхтатиб қўйилган Honda Pilot кроссоверига чиқиб олиб, эшикни ёпди ва сигнал чала бошлади, деб ёзади «Мотор».
Машина эгалари автомобиль қулфланмаганлигини маълум қилган. Ҳайвон ҳайдовчи эшигини очишга эришган. Шундан сўнг у салонга чиқиб, эшикни ёпишга ва сигнал чалишга муваффақ бўлган.
Клаксон овозидан уйғониб кетган ва машинада айиқни кўрган эгалари полиция чақирган. Воқеа жойига етиб келган офицер уни суратга олган, шундан сўнг орқа эшикни очиб, патруль машинасидан ҳайвон ҳаракатларини кузата бошлаган. Видеони CBS New York канали намойиш этган.
Айиқ боласи ташқарига йўл очилганлигини кўриши билан тезда машина ва аҳоли пунктини тарк этган.
Изоҳ (0)