Туркия самолётлари 15 май, душанба куни Греция ҳаво ҳудудининг Эгей денгизининг шимоли-шарқий, марказий ва жануби-шарқий қисмини 141 марта бузиб кирди. Бу ҳақда Naftemporiki нашри хабар бермоқда, деб ёзади «РБК».
Нашрнинг маълум қилишича, Греция ҳаво ҳудудини бешта CN-235 самолёти, 20 та F-16 самолёти, улардан 14 таси қуролланган, шунингдек, 19 та вертолёт бузиб кирган.
Шунингдек, турк ва грек самолётлари ўртасида тўққизта виртуал жанг бўлиб ўтган.
Изоҳ (0)