Исроил қурилиш вазири, истеъфодаги генерал-майор, Исроил армияси жанубий ҳарбий округининг собиқ қўмондони Йоав Галант Сурия президенти Башар Асадни ўлдиришга чақирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Сурияда бугун шунақа вазият шаклландики, одамлар ўлдирилмоқда, кимёвий қурол қўлланмоқда, биз билган охирги нарса эса — марҳумларнинг таналари ёқиб юборилмоқда. Биз бунақа вазиятни жаҳонда охирги 70 йил давомида кўрмаган эдик», — деди у хавфсизлик бўйича конференциядаги чиқишида.
Шундан сўнг вазир ушбу жиноятларда асосий айбдор сифатида кўрилаётган мамлакат президентини ўлдириш кераклигини таъкидлади.
Исроил ҳукумати вазирнинг бу сўзларига изоҳ беришдан бош тортди.