Россиянинг Красноярск ўлкасида яшовчи фуқаро мотопарапланни бошқараётган вақтда 400 метр баландликлар қулади. Олинган турли жароҳатларга қарамай, экстремал омон қолди, деб хабар бермоқда «РБК».
Ҳодиса 13 май куни Байкит қишлоғи яқинида содир бўлди. Парвоз вақтида мотопарапланнинг двигатели ишдан чиққани сабабли ҳалокат юз берди.
Жабрланган қовурғаларини синдириб олди. Айни вақтда у туман шифохонасида даволанмоқда. Красноярск транспорт прокуратураси ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборди.
Изоҳ (0)