Таиланд қамоқхоналари маҳбуслари марҳум қирол Пхумипон Адульядетнинг (Рама IX) танасини ёқиш маросими учун махсус қоғоздан миллионта гул ясайди. Қирол ўтган йилнинг октябрида оламдан ўтган эди, деб эслатади «РИА Новости».
Монарх кремацияси шу йилнинг октябрь ойида ўтказилиши мўлжалланган.
Таиланд адлия вазирлиги ахлоқ тузатиш департаменти барча қамоқхоналар қўриқлаш хизматлари ходимлари учун махсус сандал қоғоздан гул ясаш бўйича ўқишлар ташкил этди. Қўриқчилар у ерда ҳосил қилган кўникмаларини маҳбусларга ўргатади. Ҳар бир қамоқ нечта қоғоз гул топшириши белгилаб берилади, гулларнинг умумий миқдори эса миллионтани ташкил қилади.
Изоҳ (0)