Сурия армияси аскарлари Алепподан шарқдаги (Дамашқдан 360 километр масофада) ал-Жарах ҳарбий аэродромидан ИШИД террорчиларини суриб чиқарди. Бу ҳақда Syria Al Аn янгиликлар портали хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Сурия Ҳарбий-ҳаво кучларининг Фротдаги Асад сув омбори яқинидаги собиқ авиабазаси шиддатли жанглардан сўнг озод қилинганлиги маълум қилинмоқда.
Ҳукумат кучлари, шунингдек, бир нечта қўшни қишлоқларни ҳам ИШИД гуруҳидан озод қилди.
Фронтнинг мазкур қисмида суриялик ҳарбий хизматчилар охирги уч ой ичида 170 та аҳоли турар-жойини озод қилди. Қўшинлар ҳозирда ҳарбий аэродромдан беш километр масофада жойлашган ва ИШИДнинг сув омборидаги охиги таянчи ҳисобланган Мескенга ҳужум қилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)