Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10 майдаги қарори (pdf) билан Вазирлар Маҳкамасининг мансабдор шахсларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб ёзади Norma.

Фото: ЎзЛиДеП

Фото: ЎзЛиДеП

Йўл қўйилган айбли ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун мансабдор шахс интизомий жазо чораларининг қуйидаги турларига тортилиши мумкин:

  • ҳайфсан;
  • лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда жарима;
  • меҳнат шартномасининг тўхтатилиши (лавозимдан озод қилиш).
Мансабдор шахснинг айбли хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ижро интизомининг тизимли ва танқидий таҳлили асосида, шунингдек, қонунлар, Президент ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси юзасидан ўтказилган мақсадли ўрганишлар натижалари бўйича белгиланади.

Мансабдор шахснинг айбли хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) Олий Мажлис палаталари, Президент Девони, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказиладиган текшириш ва ўрганишлар натижалари бўйича ҳам белгиланиши мумкин.

Мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги таклиф:

  • унга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклиф киритилган мансабдор шахсдан ёзма тушунтириш талаб қилинишини;
  • ҳужжатлар лойиҳаларини киритишнинг белгиланган муддатларининг бузилишига олиб келган сабаблари таҳлил қилинишини;
  • қонун ҳужжатлари, Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг ўз вақтида бажарилиши таъминланмаганлиги, улар ижросини ташкил этишнинг ва назоратнинг паст даражаси сабаблари таҳлил қилинишини ўз ичига оладиган хизмат текшируви натижалари асосида киритилади.
Интизомий чоралар ижроси учун кадрлар хизмати ходимлари умумий жавоб беради, жарима, рағбатлантириш бўйича тўловларнинг тўхтатилиши ёки уларнинг миқдори пасайтирилиши тарзидаги интизомий жазолар ижроси учун эса давлат (хўжалик) бошқарувининг (ҳокимлик) ва бошқа ташкилотларнинг тегишли органи молия хизмати (бош бухгалтер) жавоб беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар