«Бир макон, бир йўл» форуми доирасида Россия президенти Владимир Путин бир қатор мамлакатларнинг раҳбарлари, жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан мулоқот қилди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан қисқа музокара ўтказганини билдириб ўтди.
Бундан ташқари, Песков Россия раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон етакчиси Алмазбек Атамбаев билан суҳбатлашганини билдириб ўтди.
Суҳбат тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)