Марҳум малика Диананинг собиқ ошиғи — британиялик собиқ зобит Жеймс Хьюитт инсульт ва юрак хуружига учраб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда, The Daily Telegraph нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, 58 ёшли собиқ ҳарбий жарроҳлик амалиётидан сўнг интенсив терапия бўлимида парвариш қилинмоқда.
«Барчаси жуда жиддий бўлди, аммо, умид қиламанки, ҳозир ҳаммаси жойида. У тузалмоқда, ҳозир Эксетерга ўтказилди», — деди Хьюитт оиласининг яқин дўсти.
Бир муддат илгари Хьюитт Sunday Night дастурига интервью бериб, Диананинг кичик ўғли — шаҳзода Гаррининг биологик отаси эканлиги ҳақидаги мишмишларни инкор қилган эди.
Изоҳ (0)