Буюк Британиянинг Саутгемптон шаҳрида истиқомат қилувчи 29 ёшли ишсиз фуқаро Дэвид Брайан мамлакат бош вазири Тереза Мэйга уй эшигини очмади. Бош вазир Консерватив партиядан маҳаллий номзод Пол Холмсни қўллаб-қувватлашни тарғиб қилиш учун эркакнинг уйига кирмоқчи бўлганди, деб ёзади TJournal.
Брайан Twitter’даги саҳифасига уйининг ташқарисида ўрнатилган камера орқали Мэй ва Холмсни кузатаётгани, кейин эса ойна олдига бориб уларнинг кетаётгани акс этган видеони юклади.
https://twitter.com/eldavemachine/status/862648432615448576
Бу вақт Тереза Мэй эшигим олдига келди, аммо мен жавоб беришдан қўрқдим.Кейинроқ Брайан сиёсат ҳақида сўзлаша олмаслигини ва суҳбат учун мавзу тополмаслигини тан олди. Шунингдек, британиялик эркакни бош вазирнинг қаттиққўлиги чўчитди.Дэвид Брайан
Жорий йилнинг апрель ойи охирида Шотландиянинг Абердиншир вилояти фуқаролари маҳаллий номзодни қўллаб-қувватлашга чақирмоқчи бўлган Тереза Мэйга шунга ўхшаш муносабатда бўлган эди.
Изоҳ (0)