АҚШнинг Fox News телеканалидаги ClapBack кўрсатуви бошловчиси Жули Рогински эфирни рус тилида бошлади ва шу тилда якунлади, деб хабар бермоқда TJournal.
«Жули Рогински иштирокидаги ClapBack кўсатувига хуш келибсиз. Биз бу ерда Twitter’ни бизга ҳар куни даҳшатли нарсаларни юборадиган барча одамлардан ҳимоя қиламиз», – деб рус тилида сўзлади бошловчи.
Шундан сўнг Рогински инглиз тилига ўтди ва кўрсатувни кутилмаган тарзда бошланиши сабабини пичинг билан тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, у «потенциал меҳмонлар»га (яъни русларга) уларнинг тилини билишини кўрсатиб беришга уринди.
Уларга (русларга) барчасини тушунишимни кўрсатиб бермоқчи эдим. Улар ҳеч нарса қилмаса ҳам бўлади, аммо аслида улар ҳар куни аста-секин ҳукуматимизни қўлга олмоқда. Ушбу йўлдаги энг сўнгги қадам – ФҚБ директори Жеймс Комининг ишдан озод этилиши бўлди.Кўрсатув бошловчиси, шунингдек, Дональд Трампни Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровни Овал кабинетда америкалик журналистларсиз қабул қилганликда айблади.Жули Рогински, ClapBack кўрсатуви бошловчиси
Бу суратларни қаердан олдик деб ўйлайсиз? Суратлар учрашув вақтида ўша ерда бўлган «ТАСС» агентлиги журналисти олган. Балки у яна қандайдир айғоқчи мосламаларини кабинетда қолдириб кетгандир.Жули Рогински Трампни қўллаб-қувватлаётган америкаликларни ҳам тинч қўймади. Унинг сўзларига кўра, «ташқи хорижий мамлакат» таҳдидидан сақланиш керак. Кўрсатув якунида Рогински «Ленинграддаги Володяга» салом йўллади ва яна рус тилига ўтди.Жули Рогински, ClapBack кўрсатуви бошловчиси
Бизнинг демократия сизлардан кучлироқ, сизлар ғолиб бўлмайсиз! Бошқа мухлисларга эса – сиз билан Жули Рогински бўлди.Бу Россиянинг АҚШга таъсир ўтказаётганига урғу берилишнинг биринчи мисоли эмас. The New Yorker газетасининг март ойидаги нашри муқоваси рус тилида чиққанди. Барри Блитт муаллифлигидаги суратда Россия президенти Владимир Путиннинг монокл ёрдамида капалак образидаги Дональд Трампга қараётгани акс этган.Жули Рогински, ClapBack кўрсатуви бошловчиси
Изоҳ (0)