Россиялик UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедов Ўзбекистонга ташриф буюради, деб маълумот берди «Оламспорт». Сайт бунда спортчининг Instagram саҳифасига асосланган.
Аралаш қоидалар жангчиси аввалроқ Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ёзган, кейинроқ аниқ санага ойдинлик киритган — 21 май.
Шу куни спортчи иштирокида семинар бўлиб ўтади. Кейинроқ эса у матбуот анжуманида ўзига берилган саволларга жавоб қайтаради. Анжуманга «International Tashkent» меҳмонхонаси мезбонлик қилади.
Маълумотга кўра, Хабиб Нурмагомедов жиу-жицу бўйича Ўзбекистон чемпионатига фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган.
Изоҳ (0)