Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида ташкил этилган Ўзбекистон Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимларининг сайёр қабулларида аҳолининг турли муаммоларига ечим топилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Хусусан, Пахтачи тумани Зиёвуддин қўрғони аҳолисининг ҳудудда ер ости сувлари кўтарилиши оқибатида бино ва иншоотларга зарар етаётгани ҳақидаги мурожаати мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилган ҳолда муаммо бартараф этиладиган бўлди.
Нарпайлик Ф.Ҳакимова ва И.Зиётовнинг нафақа пулларини вақтида ололмаётгани тўғрисидаги шикоятига шу ернинг ўзида ечим топилди.
Қўшимча ўрганиш талаб қиладиган масалалар юзасидан фуқароларга тушунтириш берилди.
Изоҳ (0)