Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида Бухоро ва Лоян шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатлари тўғрисидаги меморандум имзоланди. Бу ҳақда Бухоро шаҳри ҳокими Ихтиёр Фармонов ЎзАга маълум қилди.

Лоян шаҳри манзаралари.

Лоян шаҳри манзаралари.
Фото: «Синьхуа»
Бу мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасида ривожланиб бораётган ҳамкорлик алоқаларининг ўзига хос ифодаси бўлди. Хитой билан Ўзбекистоннинг серқирра ҳамкорлиги барча соҳаларда юксак самаралар бериб, халқларимиз манфаатларига хизмат қилмоқда.

Ихтиёр Фармонов, Бухоро шаҳри ҳокими

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи доирасида 12 май куни икки мамлакат ўртасида қатор битимлар имзоланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар