Лондоннинг «Челси» клуби чемпионат якунига икки тур қолганида мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
«Вест Бромвич» майдонига сафар этган «аристократлар»нинг чемпионлик голига Миши Батшуайи муаллифлик қилди.
Олдиндаги ўйинлар давомида «Тоттенҳэм» рақибини қувиб етиш имкониятига эга эмас. Почеттино жамоаси кумуш медалларни расмийлаштириши учун яна битта ғалабани қўлга кирица кифоя.
Шу тариқа «Челси»нинг чемпионлик мавсумлари олтитага етди. Шуларнинг 5 таси Роман Абрамович «аристократлар»га эгалик қилган даврга тўғри келади.
«Челси» ўтган мавсумни 10-ўринда якунлаганди. Жамоани қабул қилиб олган Антонио Конте учун Лондон клубини шоҳсупага қайтариш учун фақатгина битта мавсум кифоя қилди. «Челси» келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида Англия етакчиси сифатида иштирок этади.
Англия Премьер-лигаси 37-тур ўйинлари 12 май, жума
Изоҳ (0)