Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг апрелида Россия Федерациясига давлат ташрифи доирасида эришилган битимлар, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича келишувларни амалга ошириш доирасида жорий йилнинг 9—10 май кунлари «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти кўмагида «Узглобалтрейд» Савдо уйи вакиллари етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотлари билан танишиш учун Фарғона водийсига ташриф буюрди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Улар, жумладан, Андижон ва Наманган вилоятлари фермер хўжаликлари ва тарқатиш марказлари фаолияти билан танишди, шунингдек, вилоят ва туманлар ҳоким ўринбосарлари билан ушрашди.
Ўтказилган учрашувлар якунига кўра, аввал имзоланган келишувлар асосида кўп миқдордаги мева ва сабзавотларни (улар етила боришига қараб) етказиш бўйича келишувга эришилди.
Умуман олганда, Ўзбекистонда сарҳил ва қайта ишланган мевалар, сабзавотлар ва полиз экинлари экспорт ҳажмини ошириш ва улар рўйхатини кенгайтириш йўналиши танланган. Бугунги кунда уларнинг асосий импортёри Россия ҳисобланади.
Изоҳ (0)