Тошкентда Шимолий вокзал яқинида Кичик ҳалқа автомобиль йўли орқали ўтган йўл ўтказгичнинг демонтаж қилинган қисмини қайта тиклаш бўйича қурилиш ишлари бошланди, деб ёзади UZ24.
Фарғона йўли кўчасидан Истиқбол кўчасига ўтувчи йўл ўтказгич турар-жой даҳасини айланиб ўтади ва шаҳарнинг шарқий қисмини марказ билан боғлайди. Қурилиш лойиҳаси билан март охирида Президент Шавкат Мирзиёев танишган эди.
Эслатиб ўтамиз, Миробод туманидаги бу кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади, эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми эса янгидан қурилади.
Изоҳ (0)