Йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун тўланадиган жарималарни онлайн текшириш хизмати расман ишга туширилмоқда. Мазкур хизмат барча фойдаланувчилар учун мутлақо бепул. Жарималар ҳақида маълумот олиш учун уч-тўрт ҳаракат билан автомобиль эгасининг маълумотларини киритиш лозим, деб хабар берди «Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш маркази.
Ушбу хизмат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (www.mvd.uz) ҳамдаЎзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (www.mitc.uz)нинг қўллаб-қувватлаши асосида Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг тест режимидаги янги талқинида(янги талқин ҳозирча фақат рус тилида) UZINFOCOM (www.uzinfocom.uz) ва «Электрон ҳукумат» марказлари (www.egovernment.uz) томонидан http://my2.gov.uz манзилида ишга туширилмоқда.
Ягона порталда авторизация учун Электрон ҳукумат фойдаланувчиларининг ягона идентификация тизимидан (id.gov.uz) рўйхатдан ўтиш керак.
Изоҳ (0)